Sevdo рақамли дастурлар дўкони · Windows ПК

Windows компьютерингиз учун текширилган дастурлар

Sevdo платформасида компьютер дастурлари ҳақида аниқ техник маълумот олиш, харид қилиш ҳамда сервер тасдиқлаган тўловдан кейин ўрнатувчи файлни юклаб олиш мумкин.

Sevdo — Windows ПК дастурлари каталоги

Дастурлар тавсифи, тизим талаблари, дастур интерфейси тиллари ва лицензия шартлари

RavonYozish v1.3.1 дастурининг «Раскладка ва Асосий» созламалар ойнаси ҳақиқий скриншоти ▶ Видео-рўлик / Тавсиф

RavonYozish

Нотўғри клавиатура раскладкасида ёзилган матнни қайта термасдан битта тугма (Pause) билан тўғри раскладкага ўгиради ҳамда ўзбек лотин ва кирилл ёзувлари ўртасида (Ctrl+~) бир зумда ўтказади. Ҳужжат юритувчилар, муҳаррирлар ва ҳар куни ўзбек ҳамда рус тилларида кўп матн ёзадиган фойдаланувчилар учун имло текшируви ва ақлли авто-тўлдириш ёрдамида ёзишни тезлаштиради.

Windows ПК v1.3.1 Матн, имло ва ёзув воситалари
30 000 сўм (UZS)
Батафсил маълумот
REMO масофавий ёрдам дастурининг асосий ишчи ойнаси ҳақиқий скриншоти ▶ Видео-рўлик / Тавсиф

REMO

Масофадаги Windows компьютер экранини кўриш ва компьютер эгасининг рухсати асосида сичқонча ҳамда клавиатурани бошқариш дастури. Сеанс давомида ўзаро чат ёзиш ва файл узатиш орқали IT-мутахассислар, техник ёрдам хизматлари ҳамда яқинларига масофадан ёрдам кўрсатувчилар учун мўлжалланган.

Windows ПК v1.0.38 Масофавий ёрдам ва тармоқ
30 000 сўм (UZS)
Батафсил маълумот